АсосийSport

АЗИЗ ИБРАГИМОВ ЖАМОАСИ ЕЧЛ САРАЛАШИДАН ЧИҚИБ КЕТДИ

'АЗИЗ ИБРАГИМОВ ЖАМОАСИ ЕЧЛ САРАЛАШИДАН ЧИҚИБ КЕТДИ'ning rasmi

Қозоғистон чемпиони "Остона" клуби ЕЧЛ турнири иккинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида Латвия чемпиони "Спартак" жамоасига қарши майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 59-дақиқасида Патрик Твумаси "Остона"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Эдгар Варданян 72-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Биринчи учрашувда қозоғистонликлар "Спартак"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Натижада "Остона" жамоаси учинчи саралаш раундига йўлланма олди. Қозоғистон клубининг кейинги босқичдаги рақиби "Мариехамн" (Финляндия) — "Леҳия" (Польша) жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Бошқа янгиликлар