АсосийJamiyat

​ДЕПУТАТ “ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” КОРХОНАСИ ИШЧИЛАРИНИНГ МУАММОЛАРИ БИЛАН ҚИЗИҚДИ

'​ДЕПУТАТ “ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” КОРХОНАСИ ИШЧИЛАРИНИНГ МУАММОЛАРИ БИЛАН ҚИЗИҚДИ'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида “Мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш – бош мақсадимиз” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда корхона бош директори Нусратилло Абдуллаев, Ўзбекистон темир йўллари Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ЎТИ Маънавият ва маърифат кенгаши аъзоси тарғибот- ташвиқот гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсат аъзоси, социология фанлари номзоди Тошпўлат Матибаев ҳамда корхонанинг 300 нафар ишчи-ходимлари қатнашди.

Тошпўлат Балтабаевич сўзга чиқар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида Парламент аъзолари олдига қўйилган вазифалар хусусида сўзлади.

Хусусан, ўтган даврда Президентнинг аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, жойларда ислотҳотларнинг жадаллик билан амалга оширилиши йўлидаги мавжуд камчилик ва нуқсонлар атрофлича таҳлил қилинишга эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Президентнинг “Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш-бу осон эмас. Бундай шараф ҳаммага ҳам насиб этмайди.” деган фикрлари барча депутатларни ҳушёрликка чақирди десак муболаға бўлмайди. Халқ депутатлардан жуда кўп нарса кутаётгани ҳам сир эмас. Президент ўз маърузасида депутатлик фаолиятининг машаққатли шу билан бирга шарафли эканлигини “ўзининг ташкилотчилиги ва ташаббускорлиги, масъулияти билан халқ ишончини қозонган ҳар қайси парламент аъзоси ва партия вакили ҳеч қачон эътиборсиз қолмайди” дея таъкидлаб, “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат”, “Меҳнаткаш депутат” деган номлар беришни, сидқидилдан ва самарали ишлаган, ваколати тугаган дептуталарга “Фахрий депутат” мақомини бериб, уларнинг ойлигига устама ҳақ тўлаш тизимини жорий этишни таклиф этди.

“Партиялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини қондириши шарт. Агар партиялар бунга эришолмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши шубҳасиз”, деган фикр мутлақо тўғри ва буни инкор этиб бўлмайди. Шундай экан ҳар бир депутат, давлат вакили керак бўлса ҳар бир хонадонга кириб бориб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиши шарт. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидай Олий Мажлис палаталарининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига бевосита дахлдорлигини энг долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш зарур”, дея фикрини муҳтасар қилди Т.Матибаев.

Йиғилиш сўнггида Т.Матибаев корхона ишчиларини қийнаб келаётган муаммолар билан бевосита танишди, уларнинг ҳар бири билан алоҳида сухбатлашиб, уларни қийнаётган масалаларга ечим топди ҳамда доимо ҳар бир сайловчисининг муаммолари билан танишишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.



    Бошқа янгиликлар