АсосийSport

“Реал” ярим ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

'“Реал” ярим ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин'ning rasmi

Мадриднинг “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос Италиянинг “Ювентус” клуби қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Маълумотларга кўра, туринликлар Блез Матюиди ва Аксель Витцельнинг трансфери амалга ошмагач, 27 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.

“Ювентус” Кроосни “Милан”га сотилган ҳимоячи Леонардо Бонуччи (42 миллион евро) ва кетиши кутилаётган Хуан Куадрадо (25–30 миллион)нинг трансферидан сўнг амалга оширмоқчи. Кроос 70 миллион еврога баҳоланяпти, аммо “Реал” футболчини сотмоқчи эмас.

Кроос ўтган йилнинг октябрь ойида мадридликлар билан тузган шартномасини 2022 йилгача узайтириб, йилига 10 миллион евро маошни олишни белгилаб олган эди.

Бошқа янгиликлар