“Барселона” жамоаси “Бенфика” клубида ҳимоячи Нелсон Семедуни трансфер қилганини тасдиқлади.
Ҳозирда трансфернинг молиявий томонлари маълум қилинмаяпти. Бундан аввалги хабарларда “Барселона” Семеду учун 30 миллион евро тўлаши айтилганди.
Якунланган мавсумда ушбу ҳимоячи Португалия чемпионатида 31 учрашувда майдонга тушган ва1 гол уриб, 6 голга узатма берганди.
Аввалроқ каталонияликлар Жерар Деулофеуни сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.






