АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда махсус ҳафталик бошланди

'​Ўзбекистонда махсус ҳафталик бошланди'ning rasmi

Мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" шиори остида махсус ҳафталик бошланди. Лойиҳанинг илк тадбири сифатида пойтахтимиздаги "Тошкент-Ленд" истироҳат боғида болалар учун хайрия акцияси ташкил этилди.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, "Sen yolg'iz emassan" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган мазкур ҳафталикнинг илк тадбирига пойтахтимиз, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг фарзандлари қамраб олинди.

"Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" махсус ҳафталиги доирасида ранг-баранг ва қизиқарли тадбирлар, танловлар, бадиий кўргазмалар, театрлар, истироҳат боғларига саёҳатлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказилиши кўзда тутилган, деб ёзади ЎзА.

Хайрия акцияси доирасида боғдаги барча аттракционлар болаларга бепул хизмат кўрсатди. Кичкинтойларга совғалар улашилди.

Бошқа янгиликлар