Кеча футзал бўйича тарихда илк бор ўтказилган U-20 Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақа якунида энг яхшилар тақдирланди.
Унга кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов мусобақа тўпурари деган номга сазовор бўлди. Акбар Осиё чемпионати давомида рақиблар дарвозасига жами 13та тўп киритди.
Ундан кейинги ўриндаги Афғонистон U-20 терма жамоаси аъзоси Жавад Ҳаидари эса 10та гол урди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди.






