АсосийDunyo

​Манчестер теракти қурбонлари сони 22 тага етди

'​Манчестер теракти қурбонлари сони 22 тага етди'ning rasmi

Манчестер теракти қурбонлари сони 22 тага етди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Манчестер шаҳар стадионида рўй берган теракт 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Полиция берган маълумотга кўра, қурбон бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Яраланган 59 нафар одам турли тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Душанба, 22 май куни “Манчестер Арене” стадионида концерт бўлаётган эди. Хонанда Ариана Гранде сўнгги қўшиғини ижро этиб, саҳнани тарк этгач, кучли портлаш овози янгради. Минглаб томошабин ўтирган стадионда болалар ва ўсмирлар ҳам бўлган. Терактни худкуш-террорчи амалга оширган.

Бошқа янгиликлар