АсосийDunyo

​Терактлар Европа авиакомпанияларига 2,5 миллиард доллар зарар келтирди

'​Терактлар Европа авиакомпанияларига 2,5 миллиард доллар зарар келтирди'ning rasmi

2015 йил охири 2016 йил бошида Париж ва Брюсселда содир этилган терактлар оқибатида Европа компаниялари 2,5 миллиард доллар даромадини йўқотди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Одамларнинг авиапарвоз вақтидаги терактлардан ваҳимага тушгани сабабли уларнинг даромади тушиб кетди. Йўловчилар оқими 1,6 фоизга камайди. Аммо бу нарса вақтинчалик бўлиб, 2016 йилнинг июнь ойига келиб, вазият яхши томонга ўзгарди. IATA мутахассислари буни Европада иқтисодий вазиятнинг ўзгарганлиги ва чипталар нархининг арзонлашгани билан боғлади.

Бироқ шу кунга қадар Осиё-Европа йўналишига бўлган талаб ҳозиргача тиклангани йўқ. IATA мутахассислари буни “Осиё халқларининг террорчилик актларига нисбатан таъсирчанлиги”, деб баҳолади. 2016 йилда жаҳон бўйича йўловчи ташиш айланмаси 7,4 фоизга ошди. Агар Европада терактлар содир этилмаганда мазкур кўрсаткич 7,8 фоизни ташкил этган бўларди.

Май ойининг ўртасида Еврокомиссия Европага парвоз қилиши тақиқланган авиаташувчиларнинг янги рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатга хавфсизлик бўйича муаммолари мавжуд бўлган икки юзга яқин авиакомпаниялар киритилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар