Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг тўрт ойи ичида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида 267 нафар пиёда турли даражадаги тан жароҳатларини олган бўлса, 38 нафар пиёда ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан “Даракчи”га хабар беришларича, мазкур статистикани 2016 йилнинг айнан шу даврига солиштирадиган бўлсак, автоҳалокатларда жабрланганлар сони 13,2 фоизга, ҳалок бўлганлар сони эса 21,4 фоизга ошган.
ЙТҲларнинг 12,1 фоизида болалар жабрланган( 3,2 фоиз ҳолларда 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар, 8,9 фоиз ҳолларда 8 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар жабрланган).
ЙТҲларда болаларнинг жабрланиши ҳолатлари 18,3 фоизгача камайган.
Бундан ташқари, пойтахтда жамоат транспортлари ҳайдовчилари томонидан пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ 26 та ҳолат қайд этилган. 6 та вазиятда эса пиёдаларга таксилар жабр етказган.
Бир сўз билан айтганда, Тошкентда юз бераётган ЙТҲларнинг 70 фоизи пиёдалар иштирокида юз беради.






