Камчаткадаги Шивелуч вулқонидан отилган кул денгиз сатҳидан 9 минг метр баландликгача сочилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
“Сешанба куни кечқурун Камчаткадаги Шивелуч вулқонидан 9 минг метр баландликгача кул сочилди. Вулқоннинг баландлиги 3283 метрни ташкил этади”, деб хабар берди ФВВнинг ҳудудий бошқармаси. Шамол йўналиши кулни 36 километргача тарқатди. Кул аҳоли яшовчи пунктгача етиб бормади. Вулқон отилиши туфайли мазкур ҳудудга сайёҳларнинг кириши тақиқланди.
Шивелуч — Камчатканинг шимолий қисмида жойлашган вулқон бўлиб, у Ключи қишлоғидан 45 километр узоқликда жойлашган. Шивелуч денгиз сатҳидан 3283 метр баландликда жойлашган. Вулқон 2009 йилнинг баҳоридан бери отилиб, портловчи хусусиятга эга.






