АсосийDunyo

​Камера журналистни террорчи-снайпер ўқидан асради

'​Камера журналистни террорчи-снайпер ўқидан асради'ning rasmi

Ироқлик журналист Аммар Алваели “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг снайпери унга қарата узган ўқи унинг кўксидаги камерага қадалиб, мўъжиза туфайли омон қолди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Бир гуруҳ журналистлар Ироқнинг Мосул шаҳрида террорчилар томондан ўққа тутилди. Снайпер узган ўқ ироқлик журналист Аммар Алваелининг кўкрагидаги камерага қадалиб, уни парчалиб ташлади.

Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг Мосул шаҳри 2014 йилдан бери террорчилар назоратида бўлди, 2016 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, АҚШнинг коалиция кучлари ва Ироқ армияси шаҳарни озод қилиш операциясини бошлади.

    Бошқа янгиликлар