АсосийSport

“Барселона” футболчиси тарихий гол киритди

'“Барселона” футболчиси тарихий гол киритди 'ning rasmi

Испания чемпионати 34 турида “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Осасуна”ни қабул қилиб, 7:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Каталонияликлар ҳимоячиси Хавьер Маскерано учрашувнинг 67-дақиқасида пеналтини муваффақиятли амалга ошириб, “Барселона” учун биринчи марта гол урди. Бу тарихий гол бўлди.

Аргентиналик футболчи каталонияликлар сафидаги илк голини уриш учун узоқ вақт кутди. Бунинг учун Маскеранога 7 йил ёки 319 ўйин керак бўлди.

Бошқа янгиликлар