АсосийJamiyat

​Бозорлардаги картошка тақчиллигининг сабаби нима?

'​Бозорлардаги картошка тақчиллигининг сабаби нима?'ning rasmi

Жорий йилда Ўзбекистондаги бозорларда картошка тақчиллиги кузатилди. Баҳор мавсумида картошканинг нархи 4000-5000 сўмгача кўтарилди. Тошкент шаҳри бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарининг биринчи ўринбосари М.Қодировнинг айтишича, деҳқон бозорларида картошканинг тақчиллигига 2016 йилда картошка етиштириш мавсумида ўсимлик касалликлари оқибатида сабзавотнинг ҳосили яхши бўлмагани сабаб бўлмоқда.

Аҳолини узлуксиз равишда картошка билан таъминлаш мақсадида куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрига 17000 тоннадан ортиқроқ сифатли картошка олиб келинди ва аҳолига қулай яъни 1550-1800 сўм нархда сотилди.

Картошкадан юқори ҳосил олиш мақсадида экин экиш мавсуми олдидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Умид қиламизки, қулай об-ҳаво шароити ва қўлланилаётган фитосанитар ва карантинга оид чора-тадбирлар келаси йили картошканинг серҳосил бўлишини таъминлайди”,—дейди мутахасис.

Бошқа янгиликлар