АсосийSport

Европа Лигаси. “МЮ” сафарда очко йўқотди (Видео)

'Европа Лигаси. “МЮ” сафарда очко йўқотди (Видео)'ning rasmi

Европа Лигаси чорак финал дастлабки ўйинида “МЮ” сафарда “Андерлехт” клуби билан тўқнаш келади.

Анчагина қизғин курашларга бой кечган ўйинда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 36-дақиқасида Генрих Мхитарян ҳисобни очган бўлса, Дендонкер 86-дақиқада мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, ғолиб номи аниқланмади. Барчаси жавоб ўйинида, “Олд Траффорд” стадионида ҳал бўлади.

Андерлехт – Манчестер Юнайтед – 1:1 (0:1)

Голлар: Дендонкер 86 - Мхитарян 36

Андерлехт: Мартинес, Мбожи, Обрадович, Аппиа, Нуйтинк, Станчу (Ханни 65), Тилеманс, Дендонкер, Бруно (Кипчу 58), Ашампонг, Телин (Теодорчик 75).

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Рохо, Байи, Дармиан, Валенсия, Лингард (Марсьяль 63), Погба, Кэррик, Мхитарян (Фосу-Менса 90), Рэшфорд (Феллаини 75), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Мхитарян 24, Кэррик 47, Обрадович 67, Фосу-Менса 90+2.

Бошқа янгиликлар