АсосийJamiyat

​Наманган вилоятида бир куннинг ўзида 67 та оила тикланди

'​Наманган вилоятида бир куннинг ўзида 67 та оила тикланди'ning rasmi

Наманган вилоятида хотин-қизлар қўмиталари бошчилигида “Яраштириш комиссияси” ойлиги доирасидаги ишлар бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб, “Дарё” хабар бермоқда.

Жадвал асосида вилоятдаги 770 та маҳалла фуқаролар йиғинида мутахассислардан иборат маҳалла ва оилаларда низоларни бартараф этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятнинг шаҳар ва туманларида 1625 та оила яраштирилди. Ўтган қисқа вақт мобайнида эса вилоят бўйича ўрганишлар жараёнида аниқланган оилаларнинг масалалари МФЙларда муҳокама қилинди. Биргина 28 март кунининг ўзида вилоятда 67 та оила тикланди.

Бошқа янгиликлар