Хитойнинг шарқий қисмида мамлакат тарихидаги энг улкан олтин кони топилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Унинг заҳираси 22 миллион доллар, деб баҳоланди.
Илгари Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Силин қишлоғидан ҳам 382 тонна заҳирага эга олтин кони топилган эди.
Қимматбаҳо металл топилган жойнинг узунлиги икки километрни ташкил этади. Қатламнинг қалинлиги 67 метр бўлиб, олтин миқдори тоннасига 4,52 граммга тенгдир. Мазкур кондаги олтин 40 йилга етиши башорат қилинмоқда.






