Ҳиндистоннинг Жангаон шаҳрида яшовчи 25 ёшли аёл Срилата Канчанапалли уч оёқли қизчани дунёга келтирди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.
Бундай ноодатий чақалоқ кам учрайдиган “паразит-эгизак” феномени туфайли дунёга келган.
Ҳозирда чақалоқ жарроҳлик амалиёти ёрдамида учинчи оёғидан халос этилган. Унинг саломатлигига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
“Паразит эгизак” биологик феномени юз мингта туғуруқ ҳолатида бир марта учрайди. Ушбу патологияда эгизаклардан бири она қорнида ўзининг заифроқ қардошини ютиб юборади. Шу тариқа, паразит ўз “қурбони” билан тўлиқ ёки қисман қўшилиб кeтади.
Чақалоқнинг ортиқча оёғини олиб ташлаш бўйича операцияни ўтказиш учун уни Ҳайдабарадон шаҳридаги шифохонага олиб боришди. Мураккаб амалиёт уч соат давом этди ва муваффақиятли кечди. Шифокорлар хавотирга ўрин қолмаганини таъкидламоқда.






