Мексиканинг Чиуауа штатида аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида самолёт қаноти селфига тушаётган икки қизнинг бошини танасини жудо қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Мексика бош прокуратураси қизларнинг ўлими бўйича тергов ишларини бошлаб юборди. Қизларнинг шахси аниқланди, улардан бири 18 ёшли Миция Мендоса Коррал ва 17 ёшли Кларисса Моркеко Миранда эканлиги маълум бўлди. 18 ёшли Миция ҳуқуқшунослик факультети талабаси, 17 ёшли Кларисса эса мактаб битирувчиси бўлган. Нашрнинг хабар беришича, улар учиш-қўниш майдончаси яқинида жойлашган отчопарга пойгани томоша қилиш учун келган. Қизлар селфига тушиш учун самолёт қўниш майдончасига чиқишган, атроф шовқинлигидан қўнаётган самолётнинг овози эшитилмаган. Учувчи тўқнашувни бартараф этолмаган, оқибатда самолёт қаноти қизларнинг бошини танасидан жудо қилган.






