АсосийSport

ЖЧ–2018 саралашидаги рақиблар: Жанубий Корея ўз майдонида Сурияни мағлубияга учратди

'ЖЧ–2018 саралашидаги рақиблар: Жанубий Корея  ўз майдонида Сурияни мағлубияга учратди'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Жанубий Корея терма жамоаси ўз майдонида Сурия футболчиларини қабул қилди.

Суел шаҳридаги World Cup Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари Хонг Жёнг-Хо томонидан учрашувнинг 4-дақиқасида киритилган ягона гол эвазига зафар қучди.

Жанубий Корея мазкур ғалабадан кейин очколари сонини 13 тага етказиб олди ва иккинчи ўринни сақлаб қолди. Сурия 8 очко билан тўртинчи поғонадан силжимади.

ЖЧ–2018 саралаши, 7-тур
Сеул, Жанубий Корея
28 март, сешанба

Жанубий Корея – Сурия

Гол: Хонг Жёнг-Хо (4)

Огоҳлантиришлар: Сан-Тае (90+3) – Мардикян (90)

Бошқа янгиликлар