Ижтимоий тармоқларда бошини деворга уриб, ҳаёт қийинчиликларидан нолийдиган инсонларни илҳомлантирувчи видеоролик машҳур бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Босниялик ёш тхэквондачи Керим Ахметспахик боши билан 111 дона бетон блокни синдириб, дунё рекордини ўрнатди. Мазкур трюкни амалга ошириш учун унга 35 сония керак бўлди.
Керим Ахметспахик Босния ва Герцоговинада жойлашган Високо шаҳрида Гиннеснинг рекордлар китобига қайд этувчи махсус комиссия олдида ўз маҳоратини намойиш этди. У тўп-тўп қилиб уюб қўйилган бетон блоклари орасидан ўмбалоқ ошиб, навбатма-навбат уларни боши билан синдирди.






