Японияда Токио, Такамацу ва Идзумо шаҳарлари орасида қатновчи Sunrise номли тезюрар тунги поезд мамлакатда машҳур бўлди, деб хабар берди Prikolno.cc нашри.
Мазкур поездда ухлаш учун шароит борлиги туфайли авиапарвоз каби қулайдир. Дзасэки (яна бир номи ноби ноби) деб номланувчи мазкур вагонлар ярим тўсиқлар билан бир кишилик бўлмаларга бўлинган ва гилам билан қопланган. Бу ерда ўтириш, ҳаттоки ётиш ҳам мумкин, мазкур бўлмада нафақат бир киши балки кўпчилик бўлиб ҳам ўтириш мумкин (ҳар бир бўлманинг узунлиги 220 сантиметрни ташкил этади). Натижада Осиё меҳмонхонаси ва Европа кушеткаси оралиғидаги махсус жой юзага келди.












