Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан 2017 йилнинг 17 дан 23 март кунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди.
Шунингдек, ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, ой бошидан 90 та, ҳафта давомида 19 та фош этилмаган жиноятлар фош этилди.
Фош этилган жиноятлар
1 та – қотиллик,
2 та – босқинчилик,
1 та – талончилик,
1 та – оғир тан жароҳати етказиш,
8 та – ўғирлик,
5 та – фирибгарлик
1 та – маъмурий қоидани бузиш жиноятларини ташкил этган.
Маълум қилинишича, март ойи бошидан 145 нафар, ҳафта давомида эса 33 нафар – қидирувда бўлган жиноятчилар ушланиб, жавобгарлик муқаррарлигини таъминланди.






