22 март, чоршанба куни футболчи Шоҳруҳ Гадоев оила қурди. Тўй Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда хонанда Бунёдбек Саидов ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.
“Бугун Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси Шоҳруҳ Гадоевнинг никоҳ тўйида хизматдамиз. Бахтли бўлишсин”,— деб ёзади Бунёдбек Саидов.
Шоҳруҳ Гадоев айни дамда “Бухоро” клубида тўп суради. Фаолияти давомида тажрибали ярим ҳимоячи Қаршининг “Насаф”, Тошкентнинг “Бунёдкор” ва Баҳрайннинг “Муҳаррақ” клубларида тўп сурган.
Таъкидлаш керакки, 26 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида шу вақтга қадар 12 учрашувда майдонга тушиб, бир голга муаллифлик қилган.













