АсосийSport

Германия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияни мағлубиятга учратди

'Германия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияни мағлубиятга учратди'ning rasmi

Германия терма жамоаси ФИФА кунларини самарали ўтказиш мақсадида Англия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Мазкур ўйинда Лукас Подольскининг 69-дақиқада киритган голи немисларга ғалаба келтирди. 31 ёшли футболчи сўнгги марта Германия термасига чақирилган эди ва у бундан имкониятдан унумли фойдаланди.

Қайд этиш керакки, Подольски Германия термасидаги фаолиятида 49 та гол урган.

Германия – Англия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 69 Подольски.

Германия – тер Стеген, Хуммельс, Рюдигер, Хектор, Вайгль (Джан, 66), Киммих, Сане, Кроос, Брандт (Шюррле, 59), Подольски (Руди, 84), Вернер (Мюллер, 77).

Англия – Харт, Кэйхилл, Смоллинг (Стоунз, 84), Бертран (Шоу, 83), Кин, Алли (Лингард, 71), Ливермор (Уорд-Проуз, 83), Лаллана (Редмонд, 66), Дайер, Уокер, Варди (Рэшфорд, 70).

    Бошқа янгиликлар