АсосийSport

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

'Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 20 март куни жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун “Level 1 B” халқаро мураббийлик сертификати курслари бошланди.

Ўзбекистон футбол Федерацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув курслар пойтахтдаги “Чиғатой” ўқув-машғулотлар базасида бўлиб ўтмоқда ва 24 мартга қадар давом этади.

Амалий ва назарий машғулотларни ОФКнинг эронлик инструктори Ғулом Реза Жаҳоний олиб боряпти. ОФК инструкторига ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ассистентлик қилмоқда.

Бошқа янгиликлар