Хонанда Жасур Умиров 2016 йилдаги концертида “Қалайсизлар қизлар?”қўшиғининг “Асални эслатманглар” сўзлари ўрнига “Гулини эслатманглар” деб куйлаган эди. Жасур Умиров “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида актриса Асал Шодиевага атаб куйлаган қўшиғини нима сабабдан ўзгартирганини маълум қилди.
“Маълумки, Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон турмуш қуришди. Биз ҳаммамиз бир соҳа вакилларимиз, санъаткорлармиз. Мен бу қўшиқни куйлашни уят деб билдим” — дейди Жасур Умиров.
Қуйида Жасур Умировнинг “Қалайсизлар қизлар?” қўшиғига ишланган видеоклипни томоша қилишингиз мумкин.






