Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридаги етти микрорайон кучли ёмғир туфайли чироқсиз ва сув остида қолди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Табиий офат туфайли кабеллар узилиб, шаҳар подстанциясидаги аварияга сабаб бўлди. Марказий ва унга туташ бўлган кўчалар деярли сув остида қолди. Коммунал хизмат ходимлари табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун узлуксиз,туну-кун ишламоқда. Қутқарувчилар хизмати сувни насос билан тортмоқда. Ҳудудда ҳамон кучли ёмғир ёғмоқда. Шунинг учун фавқулодда хизмат ходимлари шаҳар аҳолисидан бирор зарур юмуш бўлмаса, уйларидан чиқмасликни тайинламоқда.






