Испания чемпионати 28-турида “Барселона” ўз майдонида “Валенсия” билан тўқнаш келди ва 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Мазкур учрашувнинг 44-дақиқасидан бошлаб каталонияликлар 1 киши кўп бўлиб ҳаракат қилди ва 1970/71 йиллар қайд этилган рекордни такрорлади, деб ёзади Sports.uz нашри.
Каталонияликлар сафида мавсум бошидан буён Ла Лига доирасида биронта ҳам футболчи қизил карточка олмади. Аввал бундан натижани фақатгина “Реал” 1970/71 йилги мавсумда қайд этганди.
“Барселона”га қарши ўйинларда рақиб жамоаларнинг 6 футболчиси четлатилган бўлса, мавсум бошидан буён Луис Энрике жамоаси фойдасига 5 та пенальти белгиланди.






