Қутқарувчилар Қора денгиз тубидан Ту-154 самолёти ҳалокатида қурбон бўлган 19 кишининг жасадини сув тубидан олиб чиқишди, улардан 17 нафари ҳамда барча топилган тана қолдиқлари махсус рейс билан Москвага генетик экспертизага юборилди.
29 декабрь куни Ту-154 самолёт қолдиқлари қидирув ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашди. Дўл аралаш кучли ёмғир ёғди, шамол ва тўлқинлар кучайди. Буларнинг барчаси сув чуқурлигидаги қидирув ишларни қийинлаштирмоқда, шу сабабли ҳаммасини вақтинча тўхтатиб туриш қарори қабул қилинди. Қидирув ишларини кемалар давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сурияга йўл олган Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолёти Сочида қўшимча ёқилғи қуйилгандан сўнг парвоз амалга ошириш чоғида 25 декабрь куни тонгда ҳалокатга учради. Маълумотларга кўра, самолёт бортида 92 киши бўлган. Йўловчилар орасида — саккиз нафар ҳарбий, 64 нафар санъаткор, тўққиз нафар Россия телеканаллари ходимлари, бир нафар шифокор, ва икки нафар федерал давлат хизматчилари бўлган. Авиаҳалокатдан омон қолганлар йўқ.





