Ўзгидромет 30-31 декабрь кунлари ва 2017 йилнинг 1 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда 30-31 декабрь кунлари ва 2017 йилнинг 1 январида илиқ қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шундай қилиб, Янги йил байрами куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати Янги йил кечасида 0 ... +2˚С ни ташкил этади.
1 январь куни кундузи эса қуёш чарақлаб туради. Ҳаво ҳарорати эса +8....+10 ˚С даражани ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда 2006 ва 2013 йилларда 1 январь куни қор ёғган эди.





