АсосийSUG'DIYONA

2017 йилни тоза ва озода уйда кутиб оламиз!

Байрамолди кунларда ташвишлар кўплигидан ишни нимадан бошлашни билмай бошингиз қотганми? Унда маслаҳатларимиз айнан сиз учун.

 1.   Жавондаги кераксиз, синиқ, бузилган, аммо ташлаб юборишга кўзингиз қиймаётган майда-чуйда буюмлардан халос бўлинг.

2.    Кийим жавонидаги 1 йилдан бери кийилмаган либосларингини синглингизга, жиянларингизга беринг ёки «меҳрибонлик уйи»га топширинг. Ҳам савобга қоласиз, ҳам жавонингиз бўшайди.

3.    Ёзмай қолган ручкаларни, ишламай қолган маиший теxника воситалари, болангиз улғайиб аллақачон ўйнамаётган ўйинчоқларни хеч иккиланмай ташлаб юбораверинг. Яратилган саранжомликдан баҳри дилингиз очилади.

4.    Ёмон хотираларни эслатувчи, кайфиятни бузувчи барча буюмлардан халос бўлинг.

6.    Ичида деярли хеч вақо қолмаган косметика идишлари, совғалардан қолган қутилар, рангли қоғозлардан, эски тақвимлардан уйни тозаланг.

8.    Яроқлилик муддати ўтган дорилар, қуриб кетган зираворлар, синиқ тароқлар, уй таъмиридан қолган қурилиш молларию айвонда йиллар давомида йиғилиб, чанг ютиб ётган буюмлардан уйни бўшатинг.

9.    Кетаётган йилда содир бўлган хафагарчиликлар, ёқимсиз хотиралардан қалбингизни тозаланг. Шунда Янги йил сизга янги орзу-умидлар ила эшик қоқади.

Бошқа янгиликлар