Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг янги www.ombudsman.uz расмий веб-сайти, виртуал қабулхонаси ва “Ишонч телефони” тақдимоти бўлди.
Веб-сайт мунтазам равишда инсон ҳуқуқларига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, таҳлилий мақолалар, соҳага доир сўнгги янгиликлар билан бойитиб борилмоқда. Виртуал қабулхона орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мурожаат қилиши мумкин. Бунда электрон имзо талаб этилмайди, дея хабар беради ЎзА.
Сайт орқали Омбудсманнинг фуқораларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти натижалари, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти юзасидан мунтазам ахборот бериб борилади.





