Бугун, 5 март куни Reuters манбасининг хабарига кўра, Эрон томони йўналган деб тахмин қилинаётган ракета ва дронлар Озарбайжоннинг Нахичевон халқаро аэропорти ҳудудига қулаб тушган.
Аэропорт Эрон билан чегарага тахминан 10 км масофада жойлашган. Ҳозирча Озарбайжон расмий идоралари бу маълумотни тасдиқламаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аэропорт атрофида портлашлар акс этган, фойдаланувчилар эса бу зарба Эрон-АҚШ-Исроил ўртасидаги минтақавий таранглик фонида юз берганини иддао қилмоқда.
Нахичевон эксклави стратегик аҳамиятга эга бўлиб, агар бу ҳолат тасдиқланса, у минтақавий хавфсизликка сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Расмий тасдиқлар кутиляпти.






