АсосийДунё

Эрон Исроил пойтахтига ракеталар билан ҳужум қилди

Нималар маълум?

'Эрон Исроил пойтахтига ракеталар билан ҳужум қилди'ning rasmi

Бугун, 3 март куни Эрон ракетаси Исроилнинг мудофаа тизимини муваффақиятли ёриб ўтиб, Тел-Авив шаҳрига аниқ зарба берди. Бу ҳақда “Қудс News Network” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бир ракета парчалари шаҳар атрофидаги Бней-Брак ва Петах-Тиква ҳудудларига тушган.

“Ал Jazeera” телеканалининг Исроил полициясига таяниб хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши яраланган. Шунингдек, ракета парчалари Тел-Авив ҳудудида моддий зарар етказгани айтилган.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган эди. АҚШ Президенти Доналд Трамп операция мақсади Америка халқини ҳимоя қилиш эканини билдирган. Зарба давомида Эроннинг қатор ҳарбий ва фуқаролик объектлари, жумладан Минаб шаҳридаги мактаб ҳам нишонга олинган.

Эроннинг йирик шаҳарлари, хусусан Теҳрон ҳам ҳужумларга учраган. Операция оқибатида Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Жавоб тариқасида Эрон “Содиқ ваъда – 4” операциясини бошлаб, Яқин Шарқда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳамда Исроил шаҳарларига зарбалар бермоқда. Шунингдек, Теҳрон Форс кўрфази давлатларига ҳам ҳужум қилмоқда.

Эрон Қизил Ярим ой жамияти маълумотига кўра, АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида мамлакат ҳудудида камида 555 киши ҳалок бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:24

    Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

    Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.