АсосийДунё

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудида олиб борган ҳарбий операциясини кескин қоралади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШнинг фаол қўллаб-қувватлови остида амалга оширилган Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужуми ҳамда унга қўшилган АҚШнинг ҳарбий ҳаракатлари ноқонуний тажовузкорлик ва давлат суверенитетини қўпол равишда бузиш сифатида баҳоланган.

“Биз ўзининг худбин ва гегемонлик амбицияларига эришиш учун ҳарбий куч ишлатишдан тортинмаётган АҚШ ва Исроилнинг шармандали ҳамда босқинчилик хатти-ҳаракатларини қатъий қоралаймиз”, дейилади баёнотда.

Шимолий Корея, шунингдек, АҚШнинг бундай сиёсати дунё тинчлиги ва барқарорлигига жиддий таҳдид солаётганини таъкидлаб, назорат қилиб бўлмайдиган “қаттиққўл ва ўзбошимча амалиётлар” Яқин Шарқдан ташқарида ҳам сиёсий, иқтисодий ва геосиёсий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.

    'Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:01

    Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди

    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.