Маросимда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, сафдошлари, яқинлари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Марҳум шарафига мотам ўқ узилди. ИИВ унинг қасамёдга содиқлиги, хизмат бурчига фидойилиги ва шахсий жасоратини алоҳида таъкидлади.

Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган инспектор 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган, унинг уч нафар фарзанди қолган.

Фожиа 25 февраль куни Тошкент марказида юз берган. Тергов маълумотларига кўра, 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз BMW М4 бошқариб, хизмат вазифасини бажараётган инспекторни уриб юборган. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ходим уч кунлик муолажага қарамай вафот этган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, гумонланувчи аввал ҳам транспорт воситасини бошқариш қоидаларини қўпол равишда бузган.

Ҳозирда у қўлга олинган, жиноят иши оғирроқ моддаларга қайта малакаланган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






