АсосийSUG'DIYONA

«Соғинч ёшлари» ёхуд маржоннинг ажойиб хусусиятлари хақида

Марварид, дур қадимдан аёлларнинг севимли тақинчоғи бўлиб келган. Аммо унинг ажойиб хусусиятларни ҳам ўзида жамлаганидан хабардормисиз?

 

Қадимдан марвариднинг турли хиллари маълум. Маржоннинг оқ, қора, сут ранг, пуштир ранг ҳамда шафтоли ранглари маълум. Шунингдек, унга кишиларга меҳр-муҳаббат келтирувчи рамз сифатида ва турли ёмон кўзлардан асровчи тумор сифатида ҳам ишлатишган.

Астрологларнинг фикрича, Балиқ буржи остида туғилган кишилар учун маржон тақиб юриш айни муддао. Маржонли узук кишиларни ўғрилардан ҳимоя қилар экан. Ёмон одамлар қўлига тушиб қолган маржон  эса қорайиб, ёки баъзан ҳатто титилиб ҳам кетиши мумкин. Шунингдек, марвариднинг эгаси вафот этгудай бўлса ҳам бу ноёб мунчоқ шундай аҳволга тушар экан. Шунинг учун ҳам кўпчилик дурни «соғинч ёшлари» деб ҳам аташар экан.

 

Фойдали хусусиятлари

Таркибида марварид мавжуд препаратлар тери касалликларини даволашда, тишларни мустаҳкамлаш ҳамда юрак-қон тизими хасталикларида даво ҳисобланади. Анча вақт марварид солиб қўйилган сув кишидаги моддалар алмашинуви орқали юз берадиган касалликлар, аёллар хасталиги каби касалликларда даво ҳисобланар экан. Бундай сув билан дори ичиш ёки доривор ўтларни қайнатиб ичиш мумкин экан.

Маржон ипи билан бош боғланса, ички органларнинг турли шамоллашини олиб, аллергия, экзема, астма, жигар, буйрак каби касалликларни даволашда ёрдам беради.

Кўзларингизда муаммонгиз бўлса, дурга анча пайт тикилиб ўтиринг. У кўз нурини равшанлаштириш хусусиятига ҳам эга экан.

Шу билан бир қаторда марварид ўзига хос ташхис вазифасини ҳам ўташи мумкин. Масалан, агар у ўз-ўзидан қорайиб ё хиралашиб қолгудай бўлса, соғлигингизга эътиборлироқ бўлишингиз лозимлигини англатади.

 

Марваридни қандай асраш керак?

Марваридни тўғри сақлай билиш ҳам лозим. Уни юмшоқ матога ўраб, сақлаш лозим. Мунчоқлар шодасидаги маржонлар бир-бирига тегмаслиги керак, шунинг учун улар орасида тугунлар қилиб қўйиш лозим. Марваридни бошқа заргарлик буюмлари билан бирга сақлаш керак эмас.

Профилактика сифатида марваридни вақти-вақти билан тоза сувга солиб қўйиб, кейин тоза мато устида қуритиш лозим. Марварид ўтказилган ипни ҳар икки-уч йилда алиштириш лозим. Агар марварид хиралашиб қолган бўлса, уни совунли сувда ювиб, сўнг тоза сувда чайиб олиш керак. Марваридларни картошка крахмалида тозалаб олиш ҳам мумкин.

Шу билан бир қаторда марварид «қариб» қолмаслиги учун уни тез-тез тақиб ҳам юриш керак: инсон танаси билан «алоқа» бу тошни анча «тирилтиради». Аммо шу билан бир қаторда унутмаслик керакки, турли парфюмерия маҳсулотлари, тер ҳам марварид юзасини ёмонлаштиради.   Шунинг учун марваридни тақишдан олдин душ қабул қилиб, атирни эса уни тақишдан камида 10 дақиқа аввал суриш лозим.

Ҳа, биз оддийгина безак сифатида қарайдиган марваридда мана шунча «хислат»лар мавжудлиги ҳайратланарли, шундай эмасми? Умуман, бу дунё мўъжизаларга бой. Ва бизга Аллоҳ томонидан юборилган хар бир неъматнинг ўзи мўъжиза. Уни авайлаб-асраш ўзимиз учунгина фойда, холос. 

Бошқа янгиликлар