Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Витальевна Мельниковага “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Бу ҳақда 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони имзоланди.





