Зарур масаллиқлар: 2 та кичикроқ бутун балиқ гўшти (судак, форель) 500 гр. тайёр қатлама хамир, 2 бош пиёз, 1 дона тухум, кунжут, лимон, туз, мурч; устига суртишга: тухум сариғи ва кунжут
Тайёрланиши: 1. Пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғранг. Тухумни кўпиртиринг.
2. Хамирни ёйиб, 2 бўлакка бўлинг. Хамир ўртасига пиёзни солинг. Устидан тозаланган балиқни бутунлигича қўйинг. Яна пиёз соламиз-да туз, мурч сепиб, лимон шарбатини қуямиз. Иккинчи хамир билан балиқ гўштининг устини ёпамиз.
3. Пирогни пишириқ қоғози тўшалган қолипга жойлаб, юзига тухум сариғи суртинг. Кунжут сепгач, 180 даражада қиздирилган газ печига 50 дақиқага қўйинг.
1 соату 20 дақиқа
8 кишилик





