АсосийДунё

Трамп Обамани 2016 йилги сайловлар вақтида “давлат тўнтаришига уриниш”да айблади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обама 2016-йилги президентлик сайловлари жараёнида сохта маълумотлар тайёрлаш ва сайлов натижаларига бўлган ишончни издан чиқаришга уринганини даъво қилди.

'Трамп Обамани 2016 йилги сайловлар вақтида “давлат тўнтаришига уриниш”да айблади'ning rasmi

Дональд Трамп мазкур баёнотни Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ миллий разведка директори Талси Габбард “рус иши” деб аталувчи масалага оид юзлаб ҳужжатларни ошкор қилган. Трамп ушбу материаллар Барак Обама Марказий разведка бошқармаси (CИА) ходимларига унга қарши сохта маълумотлар тайёрлаш бўйича шахсан кўрсатма берганини тасдиқлашини иддао қилмоқда.

Трампнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар америкаликларнинг сайлов тизими ва 2016-йилги сайловлар натижаларига бўлган ишончини сусайтириш мақсадида амалга оширилган. У, шунингдек, собиқ президентни ҳибсга олиш эҳтимолини ҳам тилга олган.

Мазкур баёнотлар АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФБИ) томонидан Жоржия штатининг Фултон округидаги сайлов идорасида ўтказилган тинтув фонида янгради. Тинтув давомида 2020-йилги сайловларга оид ҳужжатлар мусодара қилингани маълум қилинмоқда. Хабарларга кўра, тадбирларда амалдаги маъмурият вакиллари, жумладан, Талси Габбард ҳамда ФБИ директорининг ўринбосари Эндрю Бейли иштирок этган.

Ҳозирча Барак Обама ёки унинг вакиллари томонидан расмий изоҳ берилмади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Gremmi” совриндорлари Трампнинг иммиграция сиёсатини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:27

    “Gremmi” совриндорлари Трампнинг иммиграция сиёсатини қоралади

    “Йил қўшиғи” номинациясида ғолиб чиққан Билли Айлиш ва “Йил альбоми” номинацияси ғолиби Бад Буннй АҚШда муҳожирларни депортация қилиш сиёсатини танқид қилди.

    'Москвада ядровий бункер қурувчиси қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:13

    Москвада ядровий бункер қурувчиси қўлга олинди

    Россияда ядровий зарбадан ҳимояловчи иншоотлар ишлаб чиқишда иштирок этган икки олим коррупцияда айбланиб қўлга олинди.

    'Белгияда Нипаҳ вирусига қарши вакцинанинг илк клиник синови бошланди'ning rasmi

    Дунё 01.02.2026 16:07

    Белгияда Нипаҳ вирусига қарши вакцинанинг илк клиник синови бошланди

    Маълумотларга кўра, ушбу босқичда синовлар одамлар иштирокида ўтказилади.

    'АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан савдо чекловларини бекор қилмоқчи'ning rasmi

    Дунё 01.02.2026 14:57

    АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан савдо чекловларини бекор қилмоқчи

    Марко Рубионинг сўзларига кўра, мазкур чекловни бекор қилиш Вашингтоннинг минтақадаги давлатлар билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлигини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади.

    'АҚШда иммиграция қонунларига қарши норозилик намойиши бўлмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.02.2026 05:13

    'Венесуэлада сиёсий маҳбусларга умумий амниция эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 31.01.2026 13:12

    Венесуэлада сиёсий маҳбусларга умумий амниция эълон қилинди

    Делси Родригес сиёсий маҳбусларга нисбатан амниция қонунини Миллий Ассамблеяга тақдим этишни ва Эл Ҳеликоид қамоқхонасини ёпишни эълон қилди.