АсосийБу қизиқ

Ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади

2 февраль  куни қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилинди.

'Ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, шимолий чўл ҳудудларида баъзи жойларда 0-2 даража совуқ, кундузи 11-16 даража илиқ, шимолий чўл ҳудудларида баъзи жойларда 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор.  Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар