АсосийБу қизиқ

Сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙТҲлар кўпайишига сабаб бўлмоқда

8 та ҳудудда 1 200 нафардан ортиқ фуқарога ноқонуний равишда ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилган.

'Сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙТҲлар кўпайишига сабаб бўлмоқда'ning rasmi

Натижада йўл ҳаракати қоидаларининг мингдан ортиқ бузилиши, инсонлар жароҳатланиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари қайд этилган.

Бош прокуратура маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида 8 та вилоятда 1 200 нафардан зиёд шахсга ноқонуний равишда “права” берилгани аниқланган.

Терговда маълум бўлишича, ушбу шахсларнинг камида 455 нафари жами 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Шунингдек, 9 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, оқибатда 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, 3 нафар инсон эса ҳалок бўлган.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳайдовчилик малакасисиз ва қонунга хилоф равишда олинган гувоҳномалар йўлларда хавфни кескин оширади. Бу эса нафақат ЙТҲлар кўпайишига, балки инсонларнинг ногирон бўлиб қолиши ёки ҳаётдан кўз юмши каби оғир оқибатларга ҳам олиб келмоқда.

Айни пайтда Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи томонидан барча сохта гувоҳномалар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжатлар тўлиқ текширилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қиёмат куни соати” тарихдаги энг хавфли нуқтага яқинлашди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 05:38

    “Қиёмат куни соати” тарихдаги энг хавфли нуқтага яқинлашди

    Халқаро экспертлар рамзий “Қиёмат куни соати” милларини яна олдинга сурди — энди шартли глобал фалокатгача 85 сония қолди.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.01.2026 11:20

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Бунун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.01.2026 02:35

    Бунун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 27 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Серхио Рамос “Севилья” клубини сотиб олиши мумкин'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.01.2026 07:01

    Серхио Рамос “Севилья” клубини сотиб олиши мумкин

    Афсонавий испаниялик футболчи Серхио Рамос “Five Eleven Capital” компанияси билан ҳамкорликда “Севилья” футбол клуби эгасига айланиш ниятида.

    'Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.01.2026 02:41

    Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 25-28 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.01.2026 02:39

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    25 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.