АсосийЖамият

Тошкентда ООК президенти сайланди

Айни вақтда пойтахтимизда ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгаши раиси этиб сайланди.

'Тошкентда ООК президенти сайланди'ning rasmi

46-Бош Ассамблея ишида қатнашаётган Осиё Олимпия кенгаши ҳудудий вице-президентлари Тимоти Фок, Норза Закариа, Жигел Вангчук, Отабек Умаров ва Тани Абдулраҳмон спорт турларини ривожлантириш ва минтақавий мусобақаларни ўтказиш масалаларига эътибор қаратди.

Шунингдек, улар спортчилар ўртасида соғлом рақобат ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, қўшма машғулотларни ташкил этиш ҳамда спортдаги глобал масалаларни биргаликда ҳал қилишга алоҳида эътибор бердилар.

    Бошқа янгиликлар