Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумотига кўра, 24 январь куни Шишли туманида ахлат контейнеридан аёл жасади аниқланган.
Ўтказилган текширувлар натижасида марҳума Ўзбекистон Республикаси фуқароси экани тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Грузияга қочишга уринган вақтида қўлга олинган, кейинчалик яна бир шахс гумонланувчи сифатида ушланган.
Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари қотилликда гумон қилинаётган шахслар бўйича кенг қамровли тергов олиб бормоқда.
Бош консулхона дипломатлари марҳуманинг оила аъзолари билан боғланиб, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Иш жараёнлари дипломатик ваколатхона назоратига олинган.






