АсосийЖамият

Энг юқори ижара нархлари пойтахтнинг қайси ҳудудларида шаклланди?

Тошкентда бирламчи уй-жой нархлари бир йилда 9 фоиздан кўпроққа ошди

'Энг юқори ижара нархлари пойтахтнинг қайси ҳудудларида шаклланди?'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025 йил якунлари бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 295 мингтани ташкил этиб, 15 фоиздан кўпроқ ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Марказ таҳлилига кўра, пойтахт республика бўйича уй-жой олди-сотди битимларининг қарийб 30 фоизини шакллантирган. Йил давомида Тошкентда савдо ҳажми 18,2 фоизга ошиб, 84 мингга яқин битим қайд этилган.

Пойтахтнинг иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўсиши мўътадил бўлди. 2025 йил давомида бир квадрат метрнинг ўртача қиймати 0,6 фоизга ошиб, 1100 доллардан юқори даражада шаклланди. Шу билан бирга, айрим туманларда нархлар пасайгани ҳам кузатилди — хусусан, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида уй-жой қиймати тахминан 5 фоизга камайган.

Бирламчи уй-жой бозорида эса вазият бошқача кечди. Янги қурилган уй-жойлар сегментида нархлар анча тезроқ ўсди ва йил якунларига кўра ўртача 9 фоиздан ортиқ ошди. Энг юқори ўсиш Миробод (18 фоиз), Яшнобод (14 фоиз) ҳамда Мирзо Улуғбек (13,5 фоиз) туманларида қайд этилди, бу ҳудудларда янги лойиҳаларга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда.

Тошкент шаҳрида ижара бозори ҳам барқарор ўсиш тенденциясини сақлаб қолди. Энг юқори ижара нархлари пойтахтнинг марказий ҳудудларида шаклланди. Шайхонтоҳур, Миробод ва Яккасарой туманларида ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 11 доллар даражасида қайд этилди.

Шу билан бирга, ижара нархларининг ўсиш суръати Олмазор, Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида нисбатан тез бўлиб, ушбу ҳудудларда йиллик ўртача ўсиш тахминан 11 фоизни ташкил этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёдаги энг йирик BlackRock инвестиция компанияси Ўзбекистон корхоналарига сармоя киритмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:47

    Дунёдаги энг йирик BlackRock инвестиция компанияси Ўзбекистон корхоналарига сармоя киритмоқчи

    Давос шаҳрида Шавкат Мирзиёев "BlackRock" компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори билан учрашди.

    'Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:36

    Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди

    Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:17

    Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди

    У жабрланувчига хорижда юқори даромад топиш, хусусан, фоҳишалик орқали кунига 350–400 доллар ишлаш мумкинлигини айтиб ишонтирган.

    'Андижонда кўчага ўрнатилган радар ўғирлаб кетиб, каналга ташлаб юборилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:15

    Андижонда кўчага ўрнатилган радар ўғирлаб кетиб, каналга ташлаб юборилди

    Радар ўғрилари 3 нафар вояга етмаган ўсмир экани аниқланди.

    'Доллар яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Доллар яна кўтарилди

    Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан қиймати кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди.

    'Россияда хорижликларга сохта шартномалар сотган ўзбекистонлик фучаро ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    Россияда хорижликларга сохта шартномалар сотган ўзбекистонлик фучаро ҳибсга олинди

    У ва шериклари 270 кишига интернет орқали сохта шартнома сотган.