АсосийЖамият

Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Судда қиз костюмни яратишда давлат рамзларидан илҳомланганини ва фақат байроқ рангларидан фойдаланганини айтган.

'Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 21 ёшли Ш.М.га нисбатан Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.

Иш материалларига кўра, ўтган йилнинг 28 октябрь куни Ш.М. Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтган "Miss Earth 2025" халқаро танловида иштирок этган. Тадбир давомида у давлат байроғи ва республика герби тасвири билан бирга саҳнага чиққан. Кейинчалик иштирокчи ушбу образда суратга тушган ва суратларни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган.

Суд мажлисида қиз костюмни яратишда давлат рамзларидан илҳомланганини, бироқ кийимда байроқнинг мажбурий элементлари - ярим ой ва ўн икки юлдуз йўқлигини, фақат ранглар гаммасидан фойдаланилганини айтган.

Даъвогар давлат рамзларидан кийим элементи сифатида фойдаланиш, бадиий ғоя ва тақдим этиш шаклидан қатъи назар, қонунчилик талабларига зид эканлигини таъкидлади. Шунингдек, суд қарорида давлат байроғидан кийим сифатида фойдаланиш қонунда тўғридан-тўғри тақиқлангани қайд этилган.

Суд Ш.М.ни МЖтКнинг 203-1-моддаси 1-қисми (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан айбдор деб топди ва унга БҲМнинг 2 баравари (824 минг сўм) миқдорида жарима солди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:00

    Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар ўртасидаги жанжал фожиа билан якунланди.

    'АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:34

    АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор

    Табиий офат оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

    'Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:15

    Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди

    Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида кадастр бўлими бош инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.

    'Фарғонада яширин ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    Фарғонада яширин ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.

    'Мирзиёев кимё саноатида 9,5 млрд долларлик лойиҳаларни жадаллаштиришни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Мирзиёев кимё саноатида 9,5 млрд долларлик лойиҳаларни жадаллаштиришни топширди

    Шавкат Мирзиёев 11 март куни кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди

    Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ ҳолатда гумонланиб қамоққа олинди.