АсосийЖамият

Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

Қонун лойиҳасига кўра, давлат органининг қарор ёки ҳужжатига ишониб, виждонан ҳаракат қилган фуқаро ёки тадбиркорнинг ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилинади.

'Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдор шахсларга нисбатан суд жарималари қўлланилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатасида 20 январь куни ўтказилган йиғилишда сўз борди.

Мажлисда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳа билан маъмурий суд ишларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш, яъни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий, халқаро стандартларга мос механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу янгиликлар маъмурий суд ишларини юритиш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги институт ва тартибларни жорий этишни назарда тутади.

Қонун лойиҳасига кўра, давлат органининг қарор ёки ҳужжатига ишониб, виждонан ҳаракат қилган фуқаро ёки тадбиркорнинг ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилинади. Давлат органи хатоси учун ҳалол фаолият юритган шахс жавобгар бўлмаслиги қонун даражасида мустаҳкамланади.

Шу билан бирга, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув институти жорий этиляпти. Ушбу босқич суд муҳокамасигача далилларни тўплаш, даъво талабларини аниқлаштириш ва тарафларни келиштириш имконини беради. Бу эса ишларни кўриш муддатларини қисқартириш, ортиқча харажатларни камайтиришга хизмат қилади.

“Лойиҳадаги яна бир муҳим янгилик — давлат органлари мансабдор шахсларининг суд мажлисларида мажбурий иштироки белгиланаётганидир. Асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдор шахсларга нисбатан суд жарималари қўлланилиши назарда тутилмоқда. Бу давлат органлари масъулиятини ошириш, суд жараёнларида ҳақиқий тортишув ва очиқликни таъминлашга хизмат қилади”, дейилади ахборотда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'My.gov сайтида пенсияни нақд пулга ўтказиш хизмати ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    My.gov сайтида пенсияни нақд пулга ўтказиш хизмати ишга туширилди

    Хизматдан фойдаланиш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш шарт эмас.

    'Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:05

    Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

    Судда қиз костюмни яратишда давлат рамзларидан илҳомланганини ва фақат байроқ рангларидан фойдаланганини айтган.

    'Ўзбекистонда “Инфаркт ва инсултга қарши курашиш” миллий дастури амалиётга жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Ўзбекистонда “Инфаркт ва инсултга қарши курашиш” миллий дастури амалиётга жорий этилади

    Президент тизимни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқди.

    'Президент спорт соҳасидаги 2025 йил натижалари ва 2026 йил режалари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:56

    Президент спорт соҳасидаги 2025 йил натижалари ва 2026 йил режалари билан танишди

    Яқин истиқболда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонини 17 миллион нафарга етказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    'Мавжуд бўлмаган автомобилларни миллиардлаб сўмга сотган эркакка ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:43

    Мавжуд бўлмаган автомобилларни миллиардлаб сўмга сотган эркакка ҳукм ўқилди

    Telegram орқали юзлаб фуқароларни алдаб, қарийб 5 млрд сўм зарар етказган шахс 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

    'Ўзбекистонга Apple Pay, Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари кириб келишига тўсқинлик қилаётган қонун ўзгартирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:01

    Ўзбекистонга Apple Pay, Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари кириб келишига тўсқинлик қилаётган қонун ўзгартирилмоқда

    Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.