АсосийЖамият

Самарқандда газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона фош бўлди

Табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона давлат бюджетига 1,2 млрд сўмлик зарар етказган.

'Самарқандда газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона фош бўлди'ning rasmi

Энергетика вазирлигининг берган хабарига кўра, “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида фуқаро И. Ш. га қарашли иссиқхонага яширин тармоқ тортиб, ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 265 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар