АсосийЖамият

Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Эрон ҳудудида давом этаётган норозилик намойишларида мамлакат фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди.

'Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ'ning rasmi

Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда 14 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур маълумот Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси орқали олинган бўлиб, вазирлик мамлакатдаги вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда. ТИВ вакили Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини митинг ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ бўлишга ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига +982122299780 ва +982122832025 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

Маълумот учун, Эронда 2025 йил декабрь ойидан буён давом этаётган намойишлар дастлаб иқтисодий сабабларга кўра бошланган бўлиб, кейинчалик сиёсий тус олди. Айрим манбаларга кўра, норозиликлар вақтида минглаб қурбонлар қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.

    '“Akay city”да "дом" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:19

    “Akay city”да "дом" ёниб кетди

    Тошкент ФВБ ёнғин тафсилотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон армияси қандай шаклланди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:51

    Ўзбекистон армияси қандай шаклланди?

    Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон ўз Қуролли Кучларини барпо этиб, суверенитет ва миллий хавфсизликнинг мустақил тизимини яратди.

    'Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 16:34

    Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратурадан жавоб олди.

    'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 13:53

    Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    'Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 11:42

    Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий армияни замонавий таҳдидларга тайёрлаш, уни юқори технологияли ва тезкор кучга айлантириш долзарб вазифа эканини таъкидлади.