Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 январда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 15-16 январда 0-5 даража совуқ, 17-18 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 12-13 январда 7-12 даража илиққача кўтарилади, 14 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 11-16 даража илиқ, 13-14 январда 13-18 даража илиқ, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 0-5 даража илиқ, 15 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 16-18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 8-13 даража илиқ, 13-14 январда 10-15 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-15 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 16-18 январда 2 даража совуқ- 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 13-18 даража илиқ, 13-14 январда 15-20 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 5-10 даража илиққача пасаяди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 12-14 январда 7-12 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 17-18 январда 2-7 даража совуққача пасаяди, кундузи 112 январда 3-8 даража илиқ, 13-14 январда 5-10 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.






